Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Наврўзинг – янги кун, янги давринг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» (фото)

«Наврўзинг – янги кун, янги давринг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» (фото)

2020 йил 14 март куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Наврўзинг – янги кун, янги давринг муборак, жонажон Ўзбекистоним!» деган шиор остида Наврўз байрамига бағишланган тадбири ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – яшариш ва янгиланиш, яхшилик ва бағрикенглик, эзгу қадрият ва анъаналар байрами – Наврўзи оламнинг руҳи ва фалсафасини, БМТ томонидан халқаро байрам сифатида белгиланган ушбу айёмнинг беқиёс аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, Наврўз кунларида инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор яққол ўз ифодасини топишини кўрсатиб берадиган, атроф-муҳитни, унинг неъматларини асраб-авайлаш, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштиришдир.

Байрам тадбирларида вазирлик тизимидаги акциядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, ихтисослашган мактаб ўқувчилари, соҳа фахрийлари, вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбири давомида Республика ҳудудларига хос урф-одат ва анъаналар асосида кўргазма, сумалак сайли, «Китоб ярмаркаси», фольклор гуруҳлари, цирк санъати вакиллари, истеъдодли эстрада санъаткорларининг чиқишлари, миллий таомлар кўрик-танлови, турли саҳна кўринишлари, миллий рақс ва халқ ўйинлари мусобақалари ташкил қилинди.

Шу куни тадбир иштирокчилари миллий кураш, қўлда куч синашиш – армрестлинг, варрак учириш, тош кўтариш арқон тортиш, масофага югириш, қувноқ стартлар каби спорт турлари бўйича ўз кучларини синаб кўришди.

Кўрик-танлов ва мусобақалар ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг