Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биринчи вирусга ўхшаш: Янги «стелс-омикрон»нинг симптомлари аниқланди

Биринчи вирусга ўхшаш: Янги «стелс-омикрон»нинг симптомлари аниқланди

Фото: «Svtrr»

Коронавирус омикрон-штаммининг янги кўриниши — BA.2 симптомлари билан биринчи вирусни эслатади, бироқ айрим фарқлари бор. Уни қандай аниқлаш ҳақида Буюк Британия соғлиқни сақлаш бўйича хавфсизлик агентлиги (UKHSA) маълум қилди.

Янги мутация учун хос аломатлар — юқори ҳарорат, тинимсиз йўтал, ҳид ва таъм билишнинг йўқолиши ёки бузилиши. Мутахассислар бундан хосроқ аломатларни ҳали аниқлаш керак, дейишмоқда. Юқоридаги аломатлардан бир ёки бир нечтаси кузатилаётганда ковид-тест топшириш ва ўзини яккалашга ўтиш тавсия қилиняпти.

«Омикрон»нинг янги хили (BA.2) ўтган ҳафта аниқланганди. Биринчиси (BA.1)дан ҳатто лаборатория шароитида ҳам фарқлаш қийинлиги учун уни «яширин» ёки «стелс-омикрон», деб номлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг