Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп маош тўланувчи шаҳарлар аниқланди

Энг кўп маош тўланувчи шаҳарлар аниқланди

Фото: «Reuters.com»

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри жаҳондаги энг кўп маош тўланувчи шаҳарлар орасида  биринчи ўринни банд этди. Иккинчи ўринда эса Цюрих (Швейцария). 

«Bloomberg» тадқиқотларига кўра, Сан-Францискода ойлик иш ҳақи солиқларни ҳисобга олганда ўртача $6,5 мингни ташкил этган. Цюрихда — $5,9 минг, Нью-Йоркда — $4,6 минг.

Жаҳондаги энг кўп маош тўланувчи 10 та шаҳар қаторига, шунингдек, Бостон, Чикаго, Сидней, Осло, Копенгаген, Мельбурн ва Лондон кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг