Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нексия-3» ва «Спарк» ўзаро тўқнашувдан сўнг ёниб кетди

«Нексия-3» ва «Спарк» ўзаро тўқнашувдан сўнг ёниб кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси, Тошкентнинг Ш.Руставели кўчасида «Нексия-3» ва «Спарк» русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тўқнашувдан сўнг иккала машинада ҳам ёнғин келиб чиққан.

Мазкур воқеада жабрланганлар йўқ, чунки ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган. Бир неча дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган ва ёнғин бартараф этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг