Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nest One» биносида яна ёнғин юз берди

«Nest One» биносида яна ёнғин юз берди

Бугун, 5 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган «Nest One» қурилиш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида бинонинг D блок 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 кв.м майдонда қурилиш материали ёнган, дейилади ФВВ хабарида.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили март ойида ҳам «Nest One»да ёнғин чиққанди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг