Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Никоҳдан ажралиш қишлоқларга қараганда шаҳарларда кўпроқ рўй беряпти – статистика

Никоҳдан ажралиш қишлоқларга қараганда шаҳарларда кўпроқ рўй беряпти – статистика

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳлар сони 95,3 минг бирлик, яъни ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этди. Шундан шаҳар жойларида 48,7 минг бирликни (51,1 фоиз), қишлоқ жойларида 46,6 минг бирликни (48,9 фоиз) ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, никоҳлар сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 минг бирликка камайган.

Никоҳдан ажралишлар сони эса 23,3 минг бирлик бўлиб, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. Шундан шаҳар жойларида 14,1 минг бирликни (60,6 фоиз), қишлоқ жойларида 9,2 минг бирликни (39,4 фоиз) ташкил қилди.

Ажралишлар сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 минг бирликка кўпайган.

Манба: stat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг