Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Никушор Даннинг ваъдаси: сайлов ўтди, у ютди — телефон эса жим

Никушор Даннинг ваъдаси: сайлов ўтди, у ютди — телефон эса жим

Фото: Global Look Press

Руминия президенти Никушор Дан сайланганидан сўнг фуқаролар билан алоқа қилиш учун телефон рақамини сақлаб қўйишга ваъда берганди. Сайлов ўтди, у ютди — телефон эса жим.

Дан сайловолди кампанияси чоғи руминларга муаммолари бўлса унинг WhatsApp рақамига бемалол қўнғироқ қилишлари мумкинлигини айтганди, деб ёзмоқда Gandul портали.

Ҳозир қўнғироқ қилишга уринган абонентга авто жавоб бергич овозли почта тўлиб қолгани ҳақида хабар беряпти. Журналистларнинг фикрича, бу ҳукуматнинг қўшилган қиймат солиғини 21 фоизга ошириш режаси билан боғлиқ, ҳолбуки, Никушор Дан сайловдан олдин солиқни оширмасликка ваъда берганди.

Эслатиб ўтамиз, Никушор Дан 18 май куни бўлиб ўтган президент сайловида ғалаба қозонганди. Европа Иттифоқи ва НАТО билан интеграциялашув ҳамда Украинага ёрдам кўрсатишда давом этиш тарафдори ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг