Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ночор аҳволда қолган аёл ўзини электрузатиш устунидан ташламоқчи бўлди

Ночор аҳволда қолган аёл ўзини электрузатиш устунидан ташламоқчи бўлди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган шахс ҳақидаги маълумотлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 6 август куни Олмазор туманида хизмат олиб борган профилактика инспекторлари А. Каримов ва З. Жабборбергановлар ҳамда патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари Кичик халқа йўли кўчасида юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолишади. Аёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган.

ИИББ ходимлари шу атрофда бўлган Сергели тумани 8-сон ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси сафдор Шерзодбек Нурмуҳамедов билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширгач, Олмазор тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБга етказишди. Аёлнинг шахси аниқланди: Фарғона вилоятилик 36 ёшли Д.У. вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келган. Ўз ҳатти-ҳаракатининг сабаби сўралганда аёл ишсиз қолиб, ночор аҳволда эканлигини маълум қилган. Олмазор тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектор бошлиғи аёлни тинглаб, унга яримфабрикат ишлаб чиқарувчи корхонага ишга жойлашишда ёрдам берди. Шунингдек аёлга икки миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилди. 

Ҳозирги вақтда психолог аёл билан иш олиб бормоқда.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Агар сиз ишга жойлашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган бўлсангиз, ваколатли идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Пандемия сабабли юзага келган ҳозирги қийин шароитда ҳам меҳнат бозорида кўплаб бўш ўринлари мавжуд», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг