Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ногиронларга ер сотиб олиши учун 41,2 млн сўмгача пул берилади

Ногиронларга ер сотиб олиши учун 41,2 млн сўмгача пул берилади

Фото: Xabar.uz

Ногирон шахсларга ер сотиб олиши учун 41 млн сўмгача пул берилади

«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат 23 июл куни эълон қилинган. 

Ушбу ҳужжатга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 20 600 000 сўмгача пул берилади.

Ногирон шахс ёки ногирони бор оила аукциондан ер участкаси сотиб олса, 41 200 000 сўмгача давлат пул беради.

Камбағал оилалар реестрида турган ёшларга бир ойлик армия пулини давлат тўлаб беради.

Бундан ташқари Камбағал оилалар оилалар реестрига кирган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар ёки уларнинг икки ёки ундан ортиқ фарзанди таълим олса, тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача (БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаслиги керак) тўлаб берилади. Уларнинг даволаниши ва ижарада туришида ҳам компенсация пуллари тўланади. 

Жумладан,  жарроҳликсиз ёки жарроҳлик йўли билан даволанувчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларга БҲМнинг 50 бараваригача ёрдам кўрсатилади. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг