Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Nokia» беш камерали смартфонини тақдим этади: асосий камераси — 108 МП

«Nokia» беш камерали смартфонини тақдим этади: асосий камераси — 108 МП

Фото: «Nokiapoweruser»

«Nokia Power User» хабар беришича, 2021 йилда пентакамерали (беш камерали) «Nokia X50» смартфони тақдим этилади.  X-туркумига мансуб янги қурилма «Nokia 8.3 5G»нинг вориси сифатида кўрилмоқда.

Орт пентакамеранинг асосий камераси 108 мегапикселли бўлади. Унга ёрдамчи камералар ультра кенг бурчакли блок, телефотомодуль, сенсор чуқурлик ва макромодулдан ташкил топади. Камераларда машҳур «Zeiss» оптикаси қўлланилган.

Янги смартфоннинг 6,5 дюймли PureDisplay V4 экрани Quad HD+ кенглик ҳамда 120 Гц янгиланиш частотасига эга. Смартфонга мутлақо янги бир кристалли Snapdragon 775G процессори ўрнатилиши кутиляпти. Қурилма 6000 мАс сиғимли аккумулятордан қувват олади.

«Nokia X50» жорий йилнинг иккинчи ярмида расман тақдим этилиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг