Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Номзодлар психологик тест топширди

Номзодлар психологик тест топширди

Кеча судьялик лавозимига қайта тайинлаш истагида бўлган 12 нафар номзод психологик тест топширди.  Бу ҳақда «Xabar.uz»га Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, психологик тестдан муваффақиятли ўтганларга судьялик лавозими нақд дегани эмас. «Психологик тест» электрон дастури ёрдамида  номзоднинг қатъийлик, босиқлик,  стрессга чидамлилиги, коррупция, алкоголизмга мойиллиги ва бошқа руҳий-маънавий хусусиятлари  ўрганилиб, тавсиявий характерга эга бўлган хулоса тузилади.

Мазкур хулоса номзоднинг судьялик лавозимига тайинланишида алоҳида эътиборга олинади.

Тайинлов эса Судьялар олий кенгаши томонидан очиқ танлов, муқобиллик асосида ва коллегал ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6127-сон Фармонида судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш белгиланганди.

Судьялар олий кенгаши томонидан мазкур дастур ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиш бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг