Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда давлат хизматига номзодлар ёлғон детектори орқали синовдан ўтказилиши мумкин

Қирғизистонда давлат хизматига номзодлар ёлғон детектори орқали синовдан ўтказилиши мумкин

Қирғизистонда давлат ва муниципал хизматга номзодларни ишга қабул қилишда уларни полиграф орқали синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат хизмати ва маҳаллий бошқарув бўйича давлат агентлиги директори Кудайберген Базарбаев маълум қилган.

«Шаҳар ва давлат органларидаги раҳбарлик лавозимларига ишга қабул қилинишидан олдин номзодлар полиграфдан ўтказилади. Бундан асосий мақсад номзоднинг коррупцияга мойиллигини аниқлаш.

Полиграф давлат ва муниципал хизматчилар ўртасида коррупцияга қарши курашда қўлланилади ва бошқарувга ватанпарварларни жалб қилишга кўмак беради», — деди у.

Базарбаевнинг таъкидлашича, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишлари аллақачон бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг