Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда Халқаро Турон федерацияси иш бошлаши мумкин

Нью-Йоркда Халқаро Турон федерацияси иш бошлаши мумкин

Тошкент шаҳрида Ўзбек миллий спорт тури – Турон яккакурашининг барча йўналишларини ягона бошқарув остида бирлаштирувчи Халқаро Турон федерацияси (International Turon Federation)ни ташкил этиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Аҳамиятли томони, мазкур федерация Нью-Йорк шаҳрида жойлашади.

Турон — бу Ўзбекистоннинг миллий спорт турларидан бири бўлиб, ўзининг бой ва узоқ йиллик тарихига эга. У жисмоний чиниқиш, маънавий етуклик ва ўзини ҳимоя қилиш санъатини уйғунлаштирган спорт туридир.

Бўлиб ўтган конференцияда АҚШ, Канада, Буюк Британия, Ҳиндистон, Латвия, Туркия, Покистон, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларидан ҳам вакиллар масофавий тарзда иштирок этишди. Тадбир доирасида Федерациянинг Низоми тасдиқланди, расмий герби қабул қилинди ва президенти сайланди.

Янги ташкил этилаётган Халқаро Турон федерациясининг асосий мақсади — Турон яккакурашини глобал миқёсда ривожлантириш, халқаро миқёсдаги мусобақа ва ўқув семинарлари ташкил этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Ташкилот таркибига миллий Турон федерациялари, қитъа уюшмалари ва бошқа спорт органлари киради. Халқаро Турон федерацияси спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар учун ягона стандартлар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва Туронни келажакда Олимпия спорт турига айлантириш йўлида фаолият юритади.

Конференция сўнгида бир овоз билан АҚШ да Халқаро Турон федерация ташкил этилиши маъқулланди ва ушбу федерацияга президент этиб Фарруҳбек Ниёзимбетов сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг