Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Афғонистоннинг йирик шаҳарларидан бири портлаш ва отишма гирдобида қолди

ОАВ: Афғонистоннинг йирик шаҳарларидан бири портлаш ва отишма гирдобида қолди

Aфғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти маркази бўлган Жалолободда икки бор портлаш содир бўлди. Оқибатда камида уч киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, якшанба куни Жалолободнинг иккинчи туманида иккита портлаш содир бўлган, кейин отишма овозлари эшитилган. РИA Новости агентлиги манбасининг маълум қилишича, «портлашлардан кейин учта жасад шифохонага етказилган».

Толиблар ҳозирча ҳодисага расман изоҳ бермади.

Аввалроқ, ушбу вилоятда ИШИДнинг 53 нафар аъзоси оқсоқоллар воситачилигида Толибонга таслим бўлгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг