Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Украина Курскда катта ҳужум бошлади

ОАВ: Украина Курскда катта ҳужум бошлади

Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги кенг кўламли ҳужуми ҳақида хабар берди. 

Россия ҳарбий департаменти маълумотларига кўра, 6 феврал куни эрталаб Украина Қуролли кучлари Черкасская Конопелка ва Уланок аҳоли пунктлари йўналишида «аксил-ҳужум ҳаракатларини ўтказишга уринишган». Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Украина ҳарбийлари ҳужумга зирҳли техникага эга иккитагача механизациялашган баталонни жойлаштирган.

Департамент тилга олган аҳоли пунктлари ўтган йилдан бери Украина Қуролли кучлари назоратида бўлган туман маркази, Суджа шаҳридан бир неча километр жануби-шарқда жойлашган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам бу йўналишда Украина Қуролли кучларининг катта йўқотишлари ҳақида хабар бермоқда.

Аввалроқ Z-каналлар ва Россиянинг «уруш мухбирлари» Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги кенг кўламли ҳужуми ҳақида ёзишган эди. Суджанинг жануби-шарқида шиддатли жанглар кетаётгани иддао қилинмоқда.

Украина қўмондонлиги Курск вилоятидаги ҳужум ҳақидаги хабарларга ҳозирча изоҳ бермади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг