Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: UzTest'да йирик ўғирлик содир бўлди

ОАВ: UzTest'да йирик ўғирлик содир бўлди

UzTest'да катта ўғирлик содир бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолган.  

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг UzTest — "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасининг Бухоро вилоят ҳудудий филиалида 1 тонна 200 кг ва умумий нархи 150 млн сўм миқдорида бўлган "Тормозной стенд" синов ускунаси ҳамда 250 млн сўмлик газ балонларни ўлчаш воситаси ўғирланган. 

Шунингдек, ташкилотда 6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган. 

Агентлик раҳбарияти бу маълумотга ҳозиргача муносабат билдиргани йўқ, UzTest масъулларига қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ беришни ҳам ортга сурмоқда, дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг