Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одам аранг ўтаётган блок-постдан гиёҳвандлик моддаси олиб ўтмоқчи бўлишди

Одам аранг ўтаётган блок-постдан гиёҳвандлик моддаси олиб ўтмоқчи бўлишди

2020 йилнинг 11 апрел куни соат тахминан 18:45 ларда Жиззах вилоят ИИБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М-39 автомобиль йўлининг «Самарқанд-Жиззах» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, «GENTRA» русумли транспорт воситаси Ғаллаорол тумани ҳудудида ташкил этилган блок постда тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Ҳужжатлар текширилганида автомашина салонида бўлган йўловчи 51 ёшли Ш.Р. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида, Ш.Р.нинг эгнидаги шимининг бел қисмида 4 дона оқ рангли полиэтилен пакетларга ўралган ҳолда оғирлиги 37,08 грамм бўлган «опий» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг