Одамлар пулини тўлаб қўйганмиз, машинани бер, деяпти — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳақида фикр билдираркан, халқимиз ўртасида шахсий автомобилга эҳтиёжи ошиб бораётганини айтиб ўтган. «Менимча» кўрсатувида давлат раҳбари ўтказган йиғилишдан репортаж берилди.
«Келаси ҳафтада автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Машинага бўлган талаб ошиб бормоқда, одамлар пулини тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти. Худога шукр, иқтисодиётимиз ўсиб бормоқда, одамларнинг талаби ошиб боряпти.
Шу билан бирга биз йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаб бериш бўйича мутлақо бошқа чораларни кўришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам автомобиллар учун белгиланган божхона тўловлари («растаможка») 50 фоизгача арзонлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тарқалган хабарларга кўра, яримўтказгичлар билан боғлиқ глобал муаммо туфайли машина ишлаб чиқариш ва етказиб беришда жиддий муаммолар туғилгани сабабли «Ўзавтосаноат» ҳукуматга шундай таклиф билан чиққани айтилган.
Аммо Xabar.uz сайти ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати билан боғланган вақтда корхона матбуот хизмати раҳбари Зумрад Шожалилова бу бўйича ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтиб, инкор этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter