Ижтимоий тармоқлар зериктириб қўймайди.
Сайловлар яқинлашгани сари айрим кучлар, хусусан қўштирноқ ичидаги мухолифатчилар томонидан аҳолига бузғунчи ғояларни сингдириш, жамият аъзоларининг онгига руҳий таъсир кўрсатиш жадаллашади. «Демократик» қадриятлар ниқоби остида тинчликни бузишга, ҳокимиятни босиб олишга очиқдан-очиқ даъват этиш кузатилаётгани хавотирга солмасдан қолмайди.
Афсуски бундай тарғиботчиларнинг асосий мақсади халққа кўмаклашиш эмас, балки жамият фаровонлигига путур етказиш, ҳокимиятни эгаллаш ҳисобланади. Яқин Шарқда ўн йиллар олдин авж олган «араб баҳори» каби воқеаларнинг асосий мақсади нима эканлигини исботлади. Авваломбор «инқилоб» на иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётининг яхшиланишига, на коррупцияни олдини олишга, на ҳуқуқ устуворлигига олиб келди.
«Араб баҳори» қочоқлар сонининг қарийб 9 баравар ошишига, мамлакатларни терроризм хавфи энг юқори 20 та давлат қаторига олиб кирди. Бундан ташқари, айрим «инқилоблар» ортида хорижий кучларнинг борлиги бу каби ҳаракатлар мамлакатда эркинлик ўрнига қарамлик руҳини шаклланишига олиб келишини англатади. Демак бузғунчи ғояларга берилмаслигимиз, «инқилоб» ҳолатларига йўл қўймаслигимиз учун огоҳ бўлишимиз зарур. Бир тарихчи айтганидек, «Тарих устоз эмас, балки назоратчидир: бизни ҳеч нарсага ўргатмайди, лекин билмаганлигимиз учун қаттиқ жазолайди».
Шоҳжаҳон Хўжаев,
Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter