Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оила бюджети ҳимояда: рақамли маркировка қандай қилиб ортиқча харажатлардан қочишга ёрдам беради

Оила бюджети ҳимояда: рақамли маркировка қандай қилиб ортиқча харажатлардан қочишга ёрдам беради

Бозор иқтисодиёти шароитида оила бюджетини режалаштириш ва ундан оқилона фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса оила учун сотиб олинадиган маҳсулотлар нафақат сифатли бўлиши, балки тежамкорликда ҳам ёрдам бериши кераклигини англатади. Бир қарашда зиддиятли туюлади, лекин келинг, яхши маҳсулотлар оила бюджетини қандай тежашини кўриб чиқайлик.

Фақат сифатли маҳсулотларни харид қилиш

«Сифатли товар» нимани англатади? Бу сўз билан одатда бозорда ўзини кўрсатган бренд, ҳаммага маълум маҳсулотни тушунамиз. Аммо ўша реклама қилинган бренднинг қалбаки нусхасини сотиб олиш хавфи ҳам мавжудлигини унутмаслик лозим. Бизда оила учун тез-тез сотиб оладиган баъзи асосий маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини билиб олишнинг ишончли усули мавжуд: ичимлик суви, ичимликлар, дорилар ва эндиликда биологик фаол қўшимчалар. Бунинг учун ушбу маҳсулотлардаги рақамли маркировка кодларини сканерлаш кифоя – кафолатланган хавфсизлик ҳамда тасдиқланган сифатга эгалиги ҳақида тасдиқ оласиз. Asl Belgisi мобил иловаси қонуний ва оригинал маҳсулотларни танлаб, энг яқинларингизга ғамхўрлик қилиш имконини беради.

Илова қандай қилиб тежашга ёрдам беради?

Асллик кафолати. Сохта маҳсулотлар кўпинча нафақат фойдасиз, балки соғлиқ учун ҳам хавфли бўлиб чиқади. Контрафактни сотиб олиш орқали сиз нафақат пулни беҳуда сарфлаш, балки даволаниш ёки маҳсулотни алмаштириш харажатларига дуч келишингиз мумкин. Чунки қалбаки дорилар даволанишга ёрдам бермаслиги, ҳатто соғлиққа зарар етказиши мумкин, натижада узоқ ва қиммат даволаниш талаб этилади.

Сифат кафолати. Рақамли маркировкали маҳсулотни сотиб олаётганда, у сертификатланганига ва стандартларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Бу, айниқса, маиший техника ва болалар учун дори-дармон сотиб олишда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, музлатгич ёки кир ювиш машинасини сотиб олиш оила бюджетининг муҳим қисмини ташкил этади. Шунинг учун ҳам ҳар бир киши техникаси узоқ йиллар бенуқсон хизмат қилишини истайди.

Онгли танлов. Маҳсулотларни Asl Belgisi мобил иловаси ёрдамида текширишга бир неча сония сарфлаб, сиз асосли танлов қилишингиз, «муносиблар ичидан энг яхшисини» танлашингиз мумкин. Бундан ташқари, товарларни сканерлаш ва контрафакт ёки қалбаки маҳсулотни аниқлаш ноинсоф ишлаб чиқарувчини топиш ва унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш имконини беради.

Илова қандай ишлатилади?

• «Asl Belgisi» иловасини App Store ва Google Play орқали бепул юклаб олиш мумкин.

• Смартфон камераси билан қадоқдаги Data Matrix кодини сканерлаш орқали маркировкаланган маҳсулотни текшириш ва маҳсулот ҳақида батафсил маълумот олиш.

• Сифати кафолатланган маҳсулотни дадил истеъмол қилиш.

Шундай қилиб, маҳсулотларни рақамли маркировкалаш нафақат уларнинг сифатини назорат қилиш, балки оилангиз учун кундалик харидларингизни хавфсиз ва тежамкор қилиш имконини беради. Ахир оилавий бюджет – бу ҳар бир харид текширилиши ва оқланиши керак бўлган масъулият зонаси. Рақамли маркировка эса бу ишда сизнинг ажралмас ёрдамчингизга айланади. Зеро, яқинларимиз учун қанча кўп сифатли маҳсулот сотиб олсак, сифатсиз ёки қалбаки маҳсулотларни истеъмол қилишдан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларга шунча кам маблағ сарфлаган бўламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг