Оилавий корхоналар сони бир йилда қарийб 2 мингтага ошган

2025 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда 38 234 та оилавий корхона фаолият юритмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг сони йил бошидан буён 1 969 тага ошган.
Фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг соҳалар кесимидаги сони қуйидагича:
- савдо соҳасида – 15 264 та
- саноат соҳасида – 8 703 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 303 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 649 та
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 646 та
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 354 та
- қурилиш соҳасида – 299 та
- ахборот ва алоқа соҳасида – 245 та
- бошқа соҳаларда – 2 771 та
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter