Олий тоифали ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилади

Президентнинг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратурани жорий этиш таклифи ишлаб чиқилади.
Фармонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2025 йил декабрига қадар тегишли таклифлар киритиш вазифаси юклатилган ва қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилиши белгиланган:
-
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этиш;
-
Олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишидан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёнини масофавий таълим шаклида ташкил этилиш;
-
Магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтказилган тизимда олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни қабул қилиш;
-
Магистратурада масофадан ўқиш ва давлат намунасидаги диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабалар билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter