Олмаотада қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

«Дунё» АА хабар беришича, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 6−17 ёш оралиғидаги 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Дипломатлар «қийин ҳаётий вазиятда бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази» ва «Олмаота шаҳар таълим бошқармаси» вакиллари билан биргаликда вояга етмаган болаларни ўз ватанларига қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирган.
Шунингдек, болалар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter