Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олот туманида юк автомобили каналга тушиб кетди

Олот туманида юк автомобили каналга тушиб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Бухоро вилояти, Олот тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 331-километрида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда жорий йилнинг 3 март куни соат 16:05ларда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, «Олот-Бухоро» йўналишида ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган Н.Р. «Маз-5422» русумли юк автомобилини бошқараётиб, қўшимча ғилдиракининг маҳкамланган жойидан чиқиб кетиши ва ҳаракат давомида ён ғилдиракларга урилиши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ҳамда йўлдан чиқиб кетиб, «Аму-Бухоро» каналига тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Олот тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг