Олти нафар ўзбекистонлик Туркиядан ватанимизга кузатиб қўйилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар беришича, Туркия жанубидаги зилзила оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси Адана шаҳридан даставвал Мерсин, ундан сўнг Истанбул шаҳрига эвакуация қилинган эди.
9 феврал куни ушбу фуқароларга Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш учун зарур ҳужжатлар тезкор равишда расмийлаштирилган. Улар учун дипломатик ваколатхона ва фаол ватандошлар ёрдамида авиачипталар харид қилиниб, ватанимизга кузатиб юборилган.
Бош консулхона фуқароларимизга ёрдам берган барчага ўз миннатдорлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter