Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўн миллион беради?.. Мана беради!..» — прокуратура «ҳамширалар суҳбати» юзасидан текширув бошлади

«Ўн миллион беради?.. Мана беради!..» — прокуратура «ҳамширалар суҳбати» юзасидан текширув бошлади

Скриншот

Ижтимоий тармоқда тарқалган «ҳамширалар суҳбати» бўйича прокуратура текширув бошлади. Бу ҳақда «Xabar.uz» сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Тиббиёт ҳамшираларининг ўзаро мулоқоти акс этган видеода ходимлар ишлаган кунлари учун ваъда қилинган пуллар берилмаётганидан норози эканини илғаш қийин эмас. Анча асабий кечган суҳбатда мутасаддилар ваъдани катта қилиб, вафони пайсалга солаётганидан уларда ишонч қолмагани ҳам билинади. Шунданми, ҳамширалардан бири: «Ўн миллион беради?.. Мана беради!..» мазмунида гапирса, унинг олдидаги эркак «Давлат берган комбинезонни (ҳимоя кийимлари) беришмаяпти-ю, пул берармиди?!», дейди ҳафсаласи пир бўлиб.

Ҳозирча мазкур суҳбат Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари ўртасида кечгани маълум. Суҳбатда айтилган гапларга қўшиб, тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд ҳолатларга ойдинлик киртиш учун туман прокуратураси томонидан мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Натижаси тез орада маълум бўлади, насиб...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг