Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўта оғир аҳволдаги беморлар сони маълум қилинди

Ўта оғир аҳволдаги беморлар сони маълум қилинди

Фото: «Welcome-online.ru»

2020 йилнинг 6 октябрь куни мамлакатимизда 365 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 489 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятларида 414 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 789 нафар бемордан 325 нафари оғир, 165 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг