Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили Амударёдан энг кўп сув «ичган» давлат номи айтилди

Ўтган йили Амударёдан энг кўп сув «ичган» давлат номи айтилди

2023 йилда Амударё, Афғонистонни ҳисобга олмаганда, учта давлатга жами 47,58 куб километр сув берган.

Ушбу дарёдан сув олиш бўйича рекордчи Туркманистон бўлган. Қўшни давлат Амударёдан 19,9 куб километрдан кўпроқ (жамига нисбатан 42 фоиз) сув олган.

Шунингдек, Ўзбекистон дарё сувининг 38,4 фоизи (тахминан, 18,3 км куб)ни, Тожикистон томони эса 19,8 фоизи (9,4 км кубдан ортиқроқ)ни истеъмол қилган.

«Метеожурнал» бу борада яна бир «соҳил давлат» – Афғонистон бўйича аниқ маълумотларни қўлга киритолмаган. Аммо дарёдан сув олиш бўйича Афғонистон, ҳеч бўлмаганда, 4-ўринда бўлишини тахмин қилади.

Нашр, ўз навбатида, мазкур статистик рақамларни таҳлил қилиб, минтақада аҳоли сони энг кам бўлишига қарамай Амударё сувидан энг кўп фойдаланаётган Туркманистонда сувдан фойдаланиш ниҳоятда самарасиз кечаётганини тахмин қилади.

«Расмий маълумотларда 7 млн, мустақил ҳисоб-китобларга кўра эса 5 млн дан кщплиги айтиладиган мамлакатнинг 2023 йилда Амударёдан сув олиши аҳоли жон бошига 6 минг 741,7 метр кубга тўғри келади.

Бу кўрсаткич бўйича Туркманистон минтақадаги барча қўшни давлатлардан олдинда, бутун дунёда рекордчилардан бири ҳисобланади», – дейилади нашр маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг