Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили ўзбекистонликлар банк орқали 36,6 млрд доллар сотиб олган

Ўтган йили ўзбекистонликлар банк орқали 36,6 млрд доллар сотиб олган

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилда чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 36,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошган.

Бунда юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, 27,7 млрд долларини ташкил этган бўлса, жисмоний шахсларнинг чет эл валютасига бўлган талаби 8,9 млрд долларни ташкил қилган (2021 йилда 4,6 млрд долл.).

Қайд этилишича, юрилик шахслар томонидан ички валюта бозорида чет эл валютасининг асосий қисми (56,6 фоиз) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 18,8 фоизи хорижий кредитларни сўндириш, 20,8 фоизи халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 2.1 фоизи хорижий инвесторлар даромадларининг репатриацияси ва қолган 1,7 фоизи бошқа мақсадлар учун харид қилинган

Шунингдек, ҳисобот даврида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 11,9 млрд долларни ташкил этган.

«Бу ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилди», – дейилади МБ маълумотномасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг