Тошкентда очиқ осмон остидаги концерт — сайёҳлар учун театр мавсумининг очилиши

Тошкент нафақат бой мероси ва замонавий инфратузилмаси, балки маданий тадбирлари билан ҳам сайёҳларни тобора кўпроқ ўзига жалб этмоқда.
6 сентябр куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри олдидаги майдонда 96-театр мавсумининг очилишига бағишланган «Ad astra» («Юлдузлар сари») концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Симфоник оркестр машҳур классик ва опера асарларини ижро этиб, кечани очиқ ҳавода ўтказиладиган ажойиб байрамга айлантиради.
Сайёҳлар учун бу тадбир пойтахтга ташриф буюришга алоҳида сабаб бўлади: концерт Тошкентнинг маданий руҳини ҳис қилиш ва анъаналар ҳамда замонавийлик бир маконда қандай уйғунлашганини кўриш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter