Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади

Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади

Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолияти янада такомиллаштирилади. Бу жорий йилнинг 23 июлида қабул қилинган «Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 105-сонли Президент Фармонида белгилаб қўйилган.

Фармонга кўра, ов қилиш фақат овчилик хўжаликлари ҳудудида амалга оширилади ва овчилик хўжаликлари ҳудудидан ташқарида ов қилишни амалга ошириш тақиқланади. Шунингдек, овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ер юридик ва жисмоний шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали 49 йил муддатга қуйидаги босқичларда ижара ҳуқуқи асосида ажратилади:

1-босқичда – 10 йил муддатга;

— инвестиция ва шартномавий мажбуриятларни бажариш натижаларига кўра:

2-босқичда – 10 йил муддатга;

3-босқичда – 29 йил муддатга.

Бунда агар 2 йил муддат ичида ёввойи ҳайвонларни етиштириш ва такрор кўпайтириш бўйича питомниклар инфратузилмаси ёки такрор кўпайтириш участкаси ташкил қилинмаса, ижара шартномаси бекор қилинади.

Бундан ташқари, электрон онлайн-аукцион ғолиби бўлган юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хўжаликларига (овчилик базалари ва питомникларга) туташ ҳудуддаги ов қилиш жойлари овчилик хўжалигини юритиш учун бириктириб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг