Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзархив» Яккабоғ воқеасига муносабат билдирди

«Ўзархив» Яккабоғ воқеасига муносабат билдирди

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани давлат архивчиси Қ. Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А. Ж.лар томонидан 3031 дона иш ҳужжатлари эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборилгани аниқлангани хабар қилинганди. «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

«Яккабоғ тумани давлат архивида мазкур воқеа 13 ноябрь куни соат 18.00 дан кейин содир бўлган бўлиб, шу куни ўзининг ғараз ниятини амалга оширмоқчи бўлган шахс архивда вақтинча сақланадиган бирламчи ҳамда йўқ қилишга ажратишга тайёрланаётган бухгалтерия ҳужжатларини архивдан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Архив томонидан мазкур ҳолат зудлик билан аниқланиб, туман Ички ишлар органига хабар берилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда ҳужжатларнинг мавжудлик ҳолатини текшириш юзасидан Ишчи гуруҳи тузилиб, ҳужжатлар таркиби ўрганилмоқда.

Дастлабки ўрганиш жараёнларида архивдан олиб чиқилган ҳужжатлар таркибида доимий сақловдаги Миллий архив фондига киритилган ҳужжатлар бўлмаганлиги, фақатгина вақтинча сақловдаги бухгалтерия ҳужжатлари бўлганлиги аниқланди.

Ўрганишнинг якуний натижалари бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади», дейилади агентлик хабарида.                                                 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг