Ўзбек йигити Россияда ёлғиз ҳолда супермаркетдаги ўғриларга бас келди
Россиянинг Иркутск шаҳрида эътиборга молик воқеа содир бўлди:24 соат фаолият кўрсатадиган супермаркетда ишлайдиган ўзбекистонлик йигит ўғрилардан дўкон кассасидаги пулларни сақлаб қолган. Бу ҳақда Kp.ru сайтига асосланиб, Azon.uz хабар берди.
Воқеа саҳналари кузатув камерасига муҳрланган.
Маълум бўлишича, ўзбекистонлик йигит Салоҳиддин Маматқулов супермаркетда ёрдамчи ишчи бўлиб ишлайди. Тунги навбатчиликда омбордан маҳсулотларни олиб, пештахталарга жойлаган. Тонгги соат 4:00 ларда ҳисобчи қиз 5 дақиқа унинг ўрнига кассага қараб туришини сўраган. Кейин супермаркетга юзига ниқоб кийган ва қўлида пичоқ тутган икки киши кириб, унга ҳужум қилган.
Маматқулов журналистларга берган интервьсида айтишича, у аввалига бироз чўчиган, аммо ўғриларнинг ёш ва тажриба жиҳатдан нўноқлигини сезиб қолган.
Ўғрилар кассани ўмаришга тушганда Салоҳиддин сотувга қўйилган қаҳва пакетлари ва сақич пачкаларини ўғриларга отиб, уларни ҳайдаган. Қаршиликка учраган талончилар жуфтакни ростлашга мажбур бўлган.
Супермаркет эгаси йигитни бу қаҳрамонлиги учун 10 минг рубль (128 доллар) билан мукофотлаб, қўшимча дам олиш кунлари берган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаев Россиянинг Магнитогорск шаҳрида вайрон бўлган иморатлар остидан саккиз кишини қутқариб қолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter