Ўзбекистон бўйлаб дорифурушлар қўлга олинди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилган. Унда фуқаро Х.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 10 қути “Омнадрен-250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Б.К. фуқаро А.А.га 13 дона “Регапен” ва 2 дона “Тропикамид” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 17 дона “Регапен” ва 4 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро З.М.га 10 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter