Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Хитойни ҳам мағлуб этди
Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси шахмат Олимпиадасида Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди.
Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ўз ўйинларида ёрқин ғалабага эришди.
Жавоҳир Синдаров ва Муҳиддин Мадаминов эса рақиблари билан муросага келиб, жамоамизнинг умумий ғалабасини таъминлашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этиб, олимпиадада яккапешқадамга айланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter