Ўзбекистон элчиси Миср президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Кеча, 31 март куни Ўзбекистоннинг Мисрдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мансурбек Қиличев Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийга ишонч ёрлиқларини топширди.
Тантанали тадбир Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» президент саройида бўлиб ўтди.
Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимида фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон элчиси шарафига давлатимиз мадҳияси янгради.
Қисқа суҳбат чоғида Миср раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий саломи ва эзгу тилакларини йўллаб, Миср томони Ўзбекистон билан барча соҳаларда дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш истагини яна бир бор билдирди.
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Миср президентининг 2018 йил 4-5 сентябрь кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter