«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Мумбайга парвоз қилади
![«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Мумбайга парвоз қилади](http://static.xabar.uz/crop/1/0/720_460_95_1099831933.jpg)
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК кузги-қишки навигация даврида Мумбайга (Ҳиндистон) янги йўналиш очмоқда. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди. Тошкент-Мумбай-Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари 2018 йил 30 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Парвозлар ҳафтасига 3 марта, сешанба, чоршанба ва жума кунлари замонавий «Airbus А320» самолётларида бажарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter