Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 2 август куни соат 10:39 да (02.08.2024 йил, Гринвич бўйича 05:39 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Эпицентр: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани. Зилзила координаталари: 40,42 градус шимолий кенглик; 65,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 351 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Навбаҳор туманида 2-3 балл, 28 км.
  • Ғиждувон туманида 2 балл, 35 км.
  • Навоий шаҳрида 2 балл, 39 км.
  • Кармана туманида 2 балл, 44 км.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг