Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихий воқеа: Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акциялари Лондон биржасига жойлаштирилади

Тарихий воқеа: Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акциялари Лондон биржасига жойлаштирилади

Фото: London Stock Exchange

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPOʼга чиқади. 

Бугун — 18 май куни, Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади.

Мазкур воқеа мамлакатимиз капитал бозорини халқаро молия майдонига олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиёти тарихида янги саҳифа очади. 

Жамғарманинг Лондон биржасига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиздаги кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кенгайтириш ҳамда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларининг амалий ифодасидир. 

Кутилаётган IPO Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартлари ва шаффоф тизимни жорий этишга кучли туртки беради. Бу жараён, айни пайтда, хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган таркибий янгиланишларга бўлган юқори ишончини намоён этади ва халқаро инвесторларга мамлакатимиз иқтисодиёти ҳамда маҳаллий компаниялар салоҳияти билан яқиндан танишиш имконини яратади. 

Расмий маросимда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов ва бошқа масъуллар иштирок этиши кутилмоқда. 

Тадбир якунлари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг