Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа

Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа

Ўзбекистон делегацияси Париждаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.

Ўйинлар Ўзбекистон тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлди. Спортчиларимиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат 13 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон 206 давлат орасида 13-ўринни, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом бирдамлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ва Туркий давлатлар ташкилотлари давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Осиёда Ўзбекистон Хитой, Жанубий Корея ва Япониядан кейин 4-ўринни эгаллади. Бокс мусобақаларида мамлакатимиз 5 та олтин медални қўлга киритиб, энг яхши жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида президент Шавкат Мирзиёев Олимпиада ўйинларида ТОП-15 та мамлакат қаторидан жой олиш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг