Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ташқи савдоси икки ойда 11,6 млрд долларга етди

Ўзбекистон ташқи савдоси икки ойда 11,6 млрд долларга етди

2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,6 млрд АҚШ долларига етди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 767,4 млн долларга ёки 7,1 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 3 млрд 546,8 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 23,4 фоизга камайган. Айни пайтда импорт кескин ўсиб, 8 млрд 58,3 млн долларга етган ва 29,8 фоизлик ўсиш қайд этилган. Натижада ташқи савдо баланси 4 млрд 511,5 млн доллар миқдорида манфий салдода шаклланган.

Ўзбекистоннинг йирик ҳамкор давлатлар билан ташқи савдо айланмаси

Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида Хитой етакчиликни сақлаб қолмоқда. Январ–феврал ойларида ушбу мамлакат билан савдо ҳажми 3 млрд 192,6 млн долларга етган.

Россия Федерацияси билан савдо айланмаси 2 млрд 122,4 млн долларни ташкил этган бўлса, Қозоғистон билан 837,5 млн долларлик кўрсаткич қайд этилган. Туркия ва Жанубий Корея билан савдо ҳажмлари нисбатан барқарор қолган.

Шунингдек, Афғонистон, Франция, Германия ва Ҳиндистон билан савдо алоқаларида ҳам ўсиш тенденцияси кузатилган. Айрим давлатлар, жумладан Ирландия ва Ҳонконг билан савдо ҳажми кескин ошганини ҳам кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг