Ўзбекистон Украина бўйича резолюцияда бетараф қолди

БМТ Бош Aссамблеяси Украина учун товон тўлаш бўйича резолюцияни қабул қилди.
Резолюция Украинага Россия тажовузи натижасида етказилган зарарни қоплашни таъминлайдиган халқаро механизм яратишни назарда тутади. Шунингдек, у «Россия Федерациясининг халқаро қоидаларни бузган хатти-ҳаракатлари натижасида барча манфаатдор жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек Украина давлатига етказилган зарар, йўқотишнинг ҳужжатлаштирилган далилларини рўйхатга олиш учун халқаро реестрни яратиш зарурлигини кўрсатади».
Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя учрашув чоғида резолюция муаллифлари музлатилган Россия активларидан Украинага қурол етказиб беришни молиялаштириш ва Киевга ўтказилган қуроллар учун қарзларни тўлаш учун фойдаланиш имкониятига эга бўлишни мақсад қилганини айтди.
Резолюцияни 94 давлат қўллаб-қувватлаган, 14 давлат қарши овоз берган.
Бош Aссамблеянинг қарорлари мажбурий эмас ва тавсиявий характерга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter