Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳаммадов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Қатар давлати пойтахти Доҳага борди.

Мудофаа вазирлигига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар Бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон бин Ҳассан Ол Тани билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар минтақавий хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва мавжуд геосиёсий вазиятни муҳокама қилди.

Шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма мувофиқлаштириш ишларини кучайтириш ва икки давлат мудофаа тузилмалари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг