Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон захиралари рекорд даражага етди

Ўзбекистон захиралари рекорд даражага етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойида 745,3 миллион долларга ортиб, 35,9 миллиард долларга етди. Бу Марказий банк томонидан 2013 йилдан бери олтин-валюта захиралари бўйича статистик маълумотларни эълон қилиниши бошланган даврдаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўсиш, асосан, олтин заҳиралари қийматининг 444,2 миллион долларга ошиб, 21,3 миллиард долларга етгани ҳисобига содир бўлди. Шу билан бирга, уларнинг жисмоний ҳажми ҳам 0,2 миллион унция (6,2 тонна), яни 11,1 миллион унцияга (тахминан 345,2 тонна) ошди.

Хорижий валюта захиралари апрель ойида 331,3 миллион долларга ошиб, 13,5 миллиард долларга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг