Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда аҳолига олтин қуймалар сотила бошланди. Нархлари билан танишинг!

Ўзбекистонда аҳолига олтин қуймалар сотила бошланди. Нархлари билан танишинг!

Фото: Марказий банк

Бугун, 2 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўлчовли олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқарди.

Ушбу олтин қуймалар аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш мақсадида ташкил этилгани маълум қилинди.

Олтин қуймаларнинг намуналари, нархлари ва сотиб олиш шохобчалари каби маълумотлар Марказий банкнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Ҳозирда олтин қуймаларни сотиш нархи 5 грамми учун – 3 436 000 сўм, 10 грамм – 6 623 000 сўм, 20 грамм – 13 121 000 сўм, 50 грамми учун – 32 177 000 сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз,аввалроқ Марказий банк олтин ва кумуш эсдалик тангаларини сотишни йўлга қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг