Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган композит газ баллонларга бўлган талаб ортмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган композит газ баллонларга бўлган талаб ортмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG ECONN» заводида композит газ баллонлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бўлиб, ушбу завод йилига 100 минг дона газ баллонлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Суюлтирилган газ учун композит газ баллонлар сиғими 47 литр, оғирлиги 20 килограмм бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ушбу газ баллонлар учун Ўзстандарт агентлиги томонидан «ISO 9001:2015» ва бошқа талаб этилган мувофиқлик сертификати берилган.

Иссиқ ва совуқ таъсир қилмайдиган ушбу композит баллонлардан -40 дан бошлаб +70 градусгача фойдаланиш мумкин. Газ баллонлар хавфсиз ҳамда қулай бўлиб, аҳоли, тадбиркорлар ва ишбилармонлар мол-мулкининг дахлсизлигини таъминлайди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раисининг Композит газ баллонлар реализациясини йўлга қўйиш борасидаги топшириғи натижасида, сўнгги бир ҳафтада 1000 дан ошиқ газ баллонлар сотилишига эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг