Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво 23 мингта иш ўринини йўқ қилган – тадқиқот

Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво 23 мингта иш ўринини йўқ қилган – тадқиқот

Марказий Осиёнинг аксарият қисми аномал иссиқликдан азият чекаётган бир пайтда, Жаҳон банкининг яқинда ўтказилган тадқиқоти Европа ва Марказий Осиё минтақасининг (ЕМО) 70 та шаҳрида, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда унинг инсонлар ҳаёти ва иқтисодиётга зарарли таъсири ҳақида хавотирли фактларни аниқлади.

Хусусан, Ашхободда жазирама билан боғлиқ ортиқча ўлимлар барча ёш гуруҳлари учун йилига 100 000 кишига 25-28 ҳолатни ташкил этади. Остона, Бишкек ва Тошкентда бу кўрсаткич ҳар 100 минг кишига 19 тадан 21 тагача ўлим ҳолатини ташкил этади.

2090 йилга келиб, Марказий Осиёнинг бир қанча йирик шаҳарларида, жумладан, Остона ва Тошкентда ҳавонинг иссиқлиги туфайли умумий ўлим йилига 10 000 дан 23 000 гача етиши мумкин.

2023 йилга келиб, Европа ва Марказий Осиё минтақасида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 87 000 дан ортиқ тўлиқ бандлик иш ўринларининг йўқолишига олиб келди. Улардан 22 мингдан ортиғи Ўзбекистонда ва 18 мингга яқини Озарбайжонда.

2050 йилга бориб минтақанинг тўққизта шаҳри, шу жумладан Ашхободда иссиқлик туфайли йиллик иқтисодий йўқотишлар ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан ошиши мумкин.

Қирғизистонда экстремал ҳарорат ҳар йили 200 км га яқин йўлларнинг шикастланишига олиб келади, бу эса таъмирлаш учун катта харажатларни келтириб чиқаради ва транспорт инфратузилмасига боғлиқ бўлган иқтисодий фаолиятни издан чиқаради.

Жаҳон банки ўз тадқиқотида, Европа ва Марказий Осиё шаҳарлари ҳарорат кўтарилишининг салбий оқибатларини юмшатиш учун ҳозирданоқ амалга ошириши мумкин бўлган чора-тадбирлар таклиф этилган.

Улар шаҳарларда «яшил» ҳудудлар ва сояли майдонларни кўпайтириш учун дарахтлар экиш, биноларни пассив совутиш учун модернизация қилиш, аҳолини эрта огоҳлантириш тизимларини яратиш ва соғлиқни сақлаш тизимлари фаолиятини яхшилаш, «совутиш» марказларини ташкил этиш, иссиқликка чидамли материаллардан фойдаланиш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини режалаштиришда об-ҳаво аномалияларини ҳисобга олишни ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг