Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда “Lada”ни йиғувчи корхона ишга тушишга тайёр – АвтоВАЗ раҳбари

Ўзбекистонда “Lada”ни йиғувчи корхона ишга тушишга тайёр – АвтоВАЗ раҳбари

АвтоВАЗ  “Lada” автомобилларини экспорт қилиш ҳажмини оширмоқчи.

АвтоВАЗ раҳбари Максим Соколовга кўра, бу айрим мамлакатлар регламентидаги ўзгаришларга боғлиқ. Аниқроғи, Ўзбекистон ва Қозоғистонда мазкур русумдаги автомобилларни йиғув цехлари ишлаб чиқариш учун тайёр.

“Аммо “техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича маълум давлат чоралари” зарур. АвтоВАЗ 2023 йилда 10-15 минг автомобил экспорт қилмоқчи. Ўзбекистон ва Қозоғистонда зарур чоралар кўрилса, компания бу кўрсаткични 50 фоизга оширишни кутмоқда. 2024 йилда ушбу кўрсаткични 50 мингтагача оширишни режалаштиряпти”, – дейди Соколов.

Январ ойида АвтоВАЗ 2023 йил охирига қадар 30 мингта автомобилни экспорт қилиш режаларини ошкор қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг