Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн сўмга яқинлашяпти

Ўзбекистонда 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 982,3 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,2 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари Тошкент шаҳрида 10 млн 138,4 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,8 фоизга ўсганлиги кузатилди.
Шунингдек, бу кўрсаткич:
- Сирдарё вилоятида – 4 млн 789,8 минг сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 118 фоиз);
- Жиззах вилоятида – 4 млн 476,8 минг сўмни (117 фоиз);
- Фарғона вилоятида – 4 млн 443,8 минг сўмни (116,9 фоиз);
- Наманган вилоятида – 4 млн 350,1 минг сўмни (116,6 фоиз);
- Сурхондарё вилоятида – 4 млн 256,5 минг сўм (116,1 фоиз)ни ташкил этган.
Ўз ўрнида, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи Андижон вилоятида 4 млн 935,3 минг сўм (111 фоиз), Навоий вилоятида 7 млн 486,4 минг сўмни (113,4 фоиз), Қорақалпоғистон Республикасида 4 млн 757,2 минг сўмни (114,2 фоиз), Қашқадарё вилоятида 4 млн 148,3 минг сўм (114,3 фоиз), Бухоро вилоятида 4 млн 787,3 минг сўмни (114,8 фоиз), Тошкент вилоятида 5 млн 674,4 минг сўм (115,3 фоиз), Хоразм вилоятида 4 млн 720,1 минг сўмни (115,6 фоиз) ҳамда Самарқанд вилоятида 4 млн 435,4 минг сўмни (115,8 фоиз) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан ўсиш суръати пастроқ эканлиги кузатилди.
Манба: stat.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter