Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пандемия хавфи камайди – штаб аъзоси

Ўзбекистонда пандемия хавфи камайди – штаб аъзоси

Мамлакатимизда пандемия хавфи нисбатан камайгани боис коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасалар сони қисқартирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, «Ўзэкспомарказ»нинг 3- ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш маркази ва «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилганди. Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади.

Вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади.

Ҳозирда мамлакатимизда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159 та тиббиёт муассасасидан фақат 32 таси фаолият юритмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг